Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Аргентина терма жамоаси қаҳрамони «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига тушди

Баҳо:
+ | -

«Интер» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ElNacional.cat хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «Барселона» ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор ва футболчини ўз шорт-листига киритган. Бир неча йил олдин Каталония клуби аргентиналик футболчига қизиқиш билдирган эди, бироқ ўшанда трансфер амалга ошмай қолганди.

Эслатиб ўтамиз, Лаутаро Мартинес жаҳон чемпионати ярим финалида захирадан майдонга тушиб, иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Лионель Мессининг узатмасидан сўнг ғалаба голини киритди ва аргентиналикларни мундиал финалига олиб чиқди.

Киритилди: 17:31, 16.07.2026.
Ўқилди: 1613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик