«Пари Сен-Жермен» ярим ҳимоячиси Фабиан Руис клуб билан шартномани узайтиришга тайёр. Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, томонлар 2028 йилгача мўлжалланган янги меҳнат шартномаси шартлари бўйича келишувга эришдилар. Битимга яна бир йилга автоматик тарзда узайтириш имконияти ҳам киритилган.
Фабиан Руис 2022 йилнинг ёзидан бери «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 30 ёшли испаниялик футболчининг Лига 1 гранди билан амалдаги шартномаси бир йилдан камроқ вақт ичида ўз ниҳоясига етади.
Руис аллақачон якшанба куни Жаҳон чемпионига айланиши мумкин — финалда Испания терма жамоаси Аргентинага қарши баҳс олиб боради.













