"Ботафого" ярим ҳимоячи Данилонинг "Зенит" ёки "Ньюкасл"га ўтишини таъминлаш устида ишламоқда. Иккала жамоа ҳам бразилиялик клуб билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Globo хабар бермоқда.
Манбага кўра, "кўк-оқ-ҳаворанглилар" 25 ёшли футболчининг трансфери учун 40 миллион евро тўлашга тайёр — бу "Ботафого" кутган сумма. Бироқ Данилонинг "Зенит"га ўтишига футболчининг ўз фаолиятини йирик Европа клубида давом эттириш истаги тўсқинлик қилиши мумкин.
Ҳозирги вақтда "Ньюкасл" Данилонинг трансфери бўйича расмий таклиф бермади, аммо агар "қарғалар" ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайнс "Арсенал"га ўтиб кетса, бу таклиф тушиши мумкин. Таъкидланишича, Данило ва Гимарайнс бир агентлар гуруҳи билан ишлайди.
Данило "Ботафого"да 2025 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда. Шу вақт ичида у барча турнирларда 41 та учрашувда иштирок этиб, 11 та гол ва еттита голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 32 миллион еврони ташкил этади.













