Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

Александр-Арнольд: «Ишонаманки, Моуриньо «Реал»га янги мавсумда совринлар ютишда ёрдам беради»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан ишлашнинг дастлабки кунлари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Қироллик клуби» португалиялик мутахассис тайинланганини 11 июнь куни эълон қилган эди.

«Жуда ажойиб. Мен ҳар доим бу мураббийга тан бериб келганман. Унинг жамоаларига қарши бир неча бор ўйнаганман. У ва унинг жамоаси билан ишлаш — катта завқ. Бу осон эмас. Принциплар ва талаблар даражаси жуда юқори. Бир-биримизни қанчалик яхшироқ билсак, у бизга шунчалик кўп нарсани ўргата олади. Буни интиқлик билан кутяпман. Ҳаммамиз янги нарсаларни ўрганишга ва такомиллашишга тайёрмиз. Ишонаманки, Моуриньо бизга кўп нарсани ўргатади ва янги мавсумда совринлар ютишимизга ёрдам беради», — дея Александр-Арнольднинг сўзларидан иқтибос келтиради «Реал» матбуот хизмати ўз расмий сайтида.

Киритилди: 17:39, 17.07.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик