Ҳимоячи Бенуа Бадьяшиль шу ёзда «Челси»ни тарк этиши мумкин.
Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, француз лондонликларнинг янги мавсум учун режаларига кирмайди. Футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Ньюкасл» қизиқиш билдирмоқда. Яқин вақт ичида «ҳайдарчилар» футболчининг трансфери бўйича таклиф беришга тайёр.
Бенуа Бадьяшиль 2023 йилда «Монако»дан 38 миллион евро эвазига «Челси»га ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи «кўклар» сафида барча турнирларда 16 та ўйин ўтказди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади. Transfermarkt портали французнинг қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.













