Беларус терма жамоаси ва «Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Глеб Испания ва Аргентина ўртасидаги жаҳон чемпионати финалидан кутилаётган умидлари билан ўртоқлашди.
Турнирнинг ҳал қилувчи учрашуви 19 июль куни Ист-Ратерфорддаги «Метлайф» стадионида бўлиб ўтади.
«Жаҳон чемпионати финалида мен аниқ бир жамоага мухлислик қилмайман, шунчаки чиройли футбол ва кўплаб голлар кўришни умид қиламан! Бўлажак ўйинда қайси жамоа яхшироқ ўйнаса, ўшанинг ғалаба қозонишини истардим.
Аммо учрашувнинг деярли ҳар қандай натижасида «Барселона» мухлислари хурсанд бўлишига шубҳам йўқ. Шунингдек, агар Лионель Месси кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигида ғолиб чиқса, менинг назаримда, у шунчаки барча футболчилар учун эришилмас бўлиб қолади. Гарчи, менинг фикримча, у шусиз ҳам тарихдаги энг яхши ўйинчи бўлса-да», – деди Глеб.













