Таниқли журналист Дэвид Орнштейн «Астон Вилла» вингери Морган Рожерснинг «Челси»га тез орада амалга ошадиган трансфери ҳақида фикр билдирди.
«Хаби Алонсо воқеалар марказида эди. У еврокубокларда иштирок этмаслигига қарамай, Роджерсни «Челси»га ўтишга, у ва клуб лойиҳаси учун ўйнашга кўндиришда ҳал қилувчи ролни ўйнади, бу эса вазиятнинг яна бир жуда қизиқарли томонидир.
У Европа Чемпионлар Лигасида ўйнаш имкониятидан «Астон Вилла»да воз кечиб, ҳозирда еврокубокларда ўйнамаётган клубни танлади ва ҳа, бу жуда йирик битим. Молиявий томондан ҳам, шок даражаси бўйича ҳам ушбу ёзги трансфер ойнасида бирор бир ўтиш бундан ўзиб кета олишига ишончим комил эмас», — деди Орнштейн The Athletic подкастида.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» Морган Рожерс трансфери учун «Астон Вилла»га 117 миллион фунт стерлинг тўлайди, бу эса ушбу ўтишни Британия футболи тарихидаги энг қиммат трансферга айлантиради.













