Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи Жорже Жесус таркибни танлаш режалари ҳақида гапирди.
"Сиз янги мураббий келиб, кўплаб ўйинчиларни алмаштиради деб ўйлашингиз мумкин. Лекин бу тўғри эмас. Мен аҳмоқ эмасман. Бундан ташқари, таркибда бўлмаган кўплаб ўйинчиларни чақиришга вақтим йўқ. Кейинги тўрт йил ичида таркибда шубҳасиз янги ўйинчилар бўлади. Аммо Миллатлар Лигаси таркиби Жаҳон чемпионати таркибидан унчалик фарқ қилмайди. Балки икки ёки учта янги ўйинчи бўлиши мумкин" - деди Жесус Canal 11 телеканалига берган интервьюсида.
Жорже Жесус илгари Криштиану Роналдуни Португалиянинг рамзи деб атаган ва таркиб бўйича қарор қабул қилиш вақти келганда у билан вазиятни муҳокама қилишини айтган эди.













