Испания қироллик футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнтенинг келажаги борасида бир тўхтамга келди. Бу ҳақда AS журналистлари хабар бермоқда.
ОАВга маълум бўлишича, ЖЧ-2026 дан сўнг мутахассис билан ҳамкорликни узайтириш бўйича қарор қабул қилинган. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2028 йилнинг ёзида тугайди. Федерация шартномани 2030 йилги жаҳон чемпионатига қадар узайтиришни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, 65 ёшли испаниялик мутахассис қўл остида «қизил фурия» Евро-2024 ва 2026 йилги жаҳон чемпионатида зафар кучди. Яқинда бўлиб ўтган мундиаль финалида Испания Аргентинани мағлуб этди (қўшимча бўлимларда 1:0).













