Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

"Ливерпуль" акцияларининг бир қисми сотилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Американинг Fenway Sports Group (FSG) инвестиция компанияси, "Ливерпуль" клубидаги миноритар улушни сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда The Financial Times хабар берди.

Манбага кўра, харидор сифатида британиялик-ҳиндистонлик тадбиркор ва “Куинз Парк Рейнжерс” клуби эгаси Амит Бхатия бошчилигидаги инвесторлар консорциуми кўрилмоқда. Битимни дунёдаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи ArcelorMittal компаниясига эгалик қилувчи Миттал оиласи ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Агар келишув амалга ошса, “Ливерпул”нинг қиймати 6 миллиард доллардан (5,25 миллиард евро) ошади. Бу эса футбол тарихидаги энг юқори баҳоланган клублардан бирига айланиши мумкин.

Таъкидланишича, FSG инвесторлар консорциуми билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлаган. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида якуний келишувга эришилмаган.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ўтган мавсум Англия Премер-лигасини 5-ўринда якунлаган эди.

Киритилди: 16:16, 22.07.2026.
Ўқилди: 517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик