Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Тарих рақамларда: «Нефтчи» Жиззахдаги 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайси рекордларни янгилади?

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 13-турида «Нефтчи» жамоаси сафарда «Сўғдиёна» устидан 5:1 ҳисобида йирик ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Бу натижа нафақат уч очко, балки фарғоналиклар клуби ва чемпионат тарихидаги бир қатор муҳим рекордларни янгилашга хизмат қилди.

Клуб матбуот хизмати Жиззахдаги тарихий муваффақият ортида турган муҳим рақамлар ва фактларни тақдим этди:

  • 19 йиллик танаффусдан кейинги 5 та гол: «Нефтчи» Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 9-маротаба сафар ўйинида 5 ва ундан ортиқ тўп киритилган учрашувни ўтказди. Охирги марта бундай сермаҳсуллик 2006 йилнинг 23 сентябрида «Хоразм»га қарши кечган баҳсда (8:2) кузатилган эди. Орадан 19 йил-у 10 ой ўтиб, жамоа яна сафарда 5 та гол уришга эришди.

  • «Сўғдиёна» майдонидаги рекорд: Жиззахдаги бу муваффақият «Нефтчи»нинг «Сўғдиёна» майдонида қозонган энг йирик ғалабасига айланди. Бунга қадар энг яхши кўрсаткич 1994 йилда қайд этилган 4:0 ҳисобидаги ғалаба эди. Орадан 32 йил ўтиб, фарғоналиклар ушбу рекордни ҳам янгилашди.

  • Антирекорд қайтарилди: «Сўғдиёна» ўз майдонида ўтказилган ўйинлар тарихида бор-йўғи 7-маротаба ўз дарвозасидан 5 ва ундан ортиқ тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.

Эътиборлиси, «Нефтчи»нинг сафардаги энг йирик (4 ва ундан ортиқ тўп фарқи билан) ғалабалари орасида айнан Жиззахда «Сўғдиёна»га қарши ўтказилган икки учрашув (1994 йилги 0:4 ва жорий мавсумдаги 1:5) алоҳида ўрин эгаллади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:41, 22.07.2026.
Ўқилди: 795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5432]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4454]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3375]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3083]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2945]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2941]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2879]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2854]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2739]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик