"Динамо" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин матбуот анжуманида Равшан Ҳайдаров ҳам иштирок этди.
Равшан Хайдаров, «Динамо» бош мураббийи:
«Бугун натижадан қониқмаганимдек, жамоам ўйинидан ҳам қониқмадим. Кўрдингиз, майдонда шиддатли, ҳужумкор руҳда ўйин кечди. Анча томошобоп ўйин намойиш этаётган бўлсак-да, рақиблар қарши ҳужумларда бизни жазолаб, натижа билан қайтишмоқда. Қолаверса, бугун марказий ярим ҳимоямиздаги муаммолар кўриниб қолди. Азамат Бобожоновнинг дисквалификацияси сабаб, Илдар Магдиевнинг эса «Насаф» билан ўртоқлик учрашувда жароҳат олиши натижасида, ўйинимизда узилиш кузатилди. Яққол вазиятларда ҳам тўпни дарвозага йўллаб қўйишнинг имкони топилмагани эса омадсизлик деб ўйлайман. Нима бўлганда ҳам хатолар устида ишлаб, кейинги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўрамиз».