Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

L'Équipe: Зинедин Зидан Франция терма жамоаси билан 28 июль куни шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

Франция футбол федерацияси (FFF) келаси сешанба — 28 июль куни Зинедин Зидан билан шартнома имзоланганини расман эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Зидан Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида тўрт йиллик шартнома имзолайди.

Франция терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида Дидье Дешам бошчилигида иштирок этди. Мусобақа якунланишидан аввалроқ Дешам турнирдан кейин лавозимини тарк этишини маълум қилган эди. ЖЧ-2026нинг учинчи ўрин учун баҳсида Франция Англияга 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Зинедин Зидан 2021 йилдан бери мураббийлик фаолияти билан шуғулланмаётган эди. У фаолияти давомида икки марта «Реал»ни бошқарган (2016–2018 ва 2019–2021 йиллар). Унинг қўл остида Мадрид клуби 11 та совринни қўлга киритган, жумладан, УЕФА Чемпионлар лигасида уч марта ғолиб чиққан.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:57, 22.07.2026.
Ўқилди: 482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик