Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Левандовски ЖЧдаги Ямал ҳақида: «Биз унинг энг яхши спорт формасидаги ўйинини кўрмадик»

Баҳо:
+ | -

«Чикаго Файр» ҳужумчиси Роберт Левандовски Ламин Ямал жароҳат оқибатлари сабабли жаҳон чемпионатида ўз максимал имкониятларини кўрсата олмаганини таъкидлади. Шу билан бирга, у Испания терма жамоасининг чемпионлигига муҳим ҳисса қўшганини эътироф этди.

«Биз ушбу турнирда унинг энг яхши спорт формасидаги ўйинини кўрмадик. Менинг фикримча, энг кучли Ямал ўтган мавсумда эмас, балки икки йил аввал эди. Айнан ўшанда у ўз максимал даражасини намойиш этганди», — деди Левандовски ESPNга берган интервьюсида.

Польшалик форвард турнир олдидан «Барселона» вингери сон орқа мушаклари жароҳати сабаб 2 ойни ўтказиб юборганини эслатиб ўтди.

«У тахминан 8 ҳафта ўйнамади ва шундан сўнг дарҳол жаҳон чемпионатига келди. Бундай узоқ танафсусдан сўнг тезда оптимал формага кириб олиш жуда қийин. Мусобақа давомида эса машғулотлар учун деярли вақт бўлмайди — ўйинлар бирин-кетин давом этади. Аммо шундай шароитда ҳам у юқори классни кўрсата олди».

«Мен Испанияга мухлислик қилдим, чунки «Барселона»даги фаолиятим орқали кўплаб футболчиларини жуда яхши биламан. Аргентиналиклардан эса шахсан фақат Лео Мессини яхши биламан, у эса жаҳон чемпиони бўлиб улгурган. Испанияликлар учун жуда хурсанд бўлдим, чунки уларнинг жаҳон чемпиони бўлишга тайёр эканини кўргандим», — деди Левандовски.

Жаҳон чемпионатида 19 ёшли Ямал 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва рақибларни алдаб ўтиш бўйича энг яхши кўрсаткични қайд этди — 35 та муваффақиятли дриблинг. Испания чемпионлик йўлида 1/8 финалда Португалияни, ярим финалда Францияни ва финалда Аргентинани (1:0) мағлубиятга учратди.

Киритилди: 12:37, 23.07.2026.
Ўқилди: 288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5432]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4454]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3375]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3083]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2945]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2941]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2879]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2854]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2739]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик