Италия чемпионатида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Кеча «Интер» ва «Ювентус» ўзаро дурангга рози бўлишгани ҳақида хабар берган эдик. Турнинг яна бир қизиқарли учрашувида таркибини кучайтиришда давом этаётган «Наполи» ўз майдонида «Аталанта»ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, Рафаэль Бенитес шогирдлари томонидан киритилган голларга жамоага ёзги трансфер ойнаси вақтида «Реал»дан келиб қўшилган Гонсало Игуаин ва Хосе Кальехонлар муалллифлик қилишди.
Аш-Шаарависиз ҳаракат қилган «Милан» эса «Торино»ни енга олмади. Балотелли бу гал ҳам пеналтидан гол урди.
Наполи – Аталанта 2:0 (0:0)
Голлар: Игуаин (71), Кальехон (81).
Наполи: Рейна, Армеро, Альбиоль, П.Каннаваро, Место, Инлер, Джемаили (Радошевич, 85), Мертенс (Кальехон, 59), Инсинье, Пандев (Гамшик, 66), Игуаин.
Аталанта: Консильи, Раймонди, Йепес, Луккини, Дель Гроссо (Бривио, 66), Базелли, Бонавентура (Моралес, 59), Чигарини, Кармона, Г. Стендардо (Ливая, 79), Денис.
Огоҳлантиришлар: Чигарини (35), Кальехон (74).
Четлатиш: Чигарини (74).
Торино – Милан 2:2 (0:0)
Голлар: Д’Амброзио (47), Черчи (71) – Мунтари (88), Балотелли (90, пенальти).
Торино: Паделли, Дармиан, Глик, Бово, Э. Моретти, Д’Амброзио (Паскуале, 80), Эль-Каддури, Черчи (Ларрондо, 76; Фарнеруд, 90), Бриги, Вивес, Иммобиле.
Милан: Аббьяти, Мунтари, Сапата, Мексес, Дзаккардо, Н. де Йонг, Монтоливо (Поли, 45), Эмануэлсон, Кака (Бирса, 70), Робиньо (Матри, 58), Балотелли.
Огоҳлантиришлар: Сапата (45), Эль-Каддури (64), Поли (87), Глик (88).