«Манчестер Юнайтед» ва Ирландия терма жамоасининг собиқ капитани Рой Кин «Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Иан Райт ҳамда «Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Гари Невилл билан биргаликда Лионель Мессининг футбол тарихидаги ўрнини муҳокама қилди.
Невилл: «Биз энди Мессини Пеле ва Марадонадан устун қўя оламизми? Содир бўлган шунча воқеалардан сўнг буни бошлаш мумкинми?»
Кин: «Ҳа, лекин у барибир Роналду даражасига етмайди».
Невилл: «Менимча, биз ҳали уни бу шоҳсупага кўтаришга тайёр эмасмиз».
Юқоридаги мулоқот The Overlap шоуси доирасида бўлиб ўтди. Рой Кин ўз жавобидан сўнг кулиб юборди.
Якунланган Жаҳон чемпионатида Месси 8 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Дунё биринчилиги давомида Лионель барча футболчилар орасида биринчи бўлиб Жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 20 тадан оширди, шунингдек, турнир тарихида энг яхши ассистент ва ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди.













