Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Бокс. Тайсон Фьюри профессионал фаолиятида илк бор жанг олдидан рақибидан енгилроқ тош босди

Баҳо:
+ | -

Супероғир вазн тоифасида WBC, WBO, IBO, WBA Super, The Ring, IBF талқинлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри (35-2-1, 24 KO) ва Польша вакили Мариуш Вах (39-13, 20 KO) 24 июль куни Паттайядаги (Таиланд) «Макс Муай Тай Стэдиум» стадионида бўлиб ўтадиган жанг олдидан вазн ўлчаш маросимидан муваффақиятли ўтишди.

Бунда Тайсон профессионал фаолиятида илк бор ўз рақибидан енгилроқ экани маълум бўлди. Фьюри тарозида 120,2 кг кўрсаткични қайд этган бўлса, Мариуш 132,18 кг тош босди.

Тайсон 37 ёшда. Фьюри профессионал боксчи сифатида 2008 йилнинг декабрида дебют қилган. Польша вакили эса 46 ёшда бўлиб, профессионал рингдаги дебютини 2005 йилнинг апрелида ўтказган.

Киритилди: 19:32, 23.07.2026.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик