Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Мареска «Манчестер Сити» Гвардиола кетганидан сўнг Фергюсон давридан кейинги «МЮ»нинг тақдирини такрорламайди деб ҳисоблайди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг янги бош мураббийи Энцо Мареска клуб Хосеп Гвардиоланинг кетишидан сўнг даврлар алмашинувини оғриқсиз ўтказишига ва сэр Алекс Фергюсон фаолиятини якунлаганидан сўнг аввалги даражасига қайта олмаган «Манчестер Юнайтед»нинг йўлини такрорламаслигига ишонч билдирди.

Италиялик мутахассис Гвардиоланинг ўрнини эгаллаш катта чорлов эканини тан олди. Испаниялик мураббий 10 йил давомида «Сити» билан 20 та совринни қўлга киритиб, клуб тарихидаги энг муваффақиятли мураббийга айланган эди.

«Мен Пепни охирги 20–25 йилдаги дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблайман, шу сабабли бу жиддий чорлов. Бу катта шараф, лекин бир жамоада узоқ вақт ишлаган мураббий кетганидан сўнг клублар тез-тез қийинчиликларга дуч келишини биламиз. Сэр Алексдан кейин «Манчестер Юнайтед» билан ҳам шундай бўлган эди.

Бу ҳамма учун катта чорлов. Лекин энг муҳими — клубнинг ташкилий тузилмаси. Охирги 17 йил ичида бу ерда бор-йўғи учта бош мураббий ишлади. Бундай ҳолат жуда камдан-кам учрайди ва айнан шу сабабли мен охирги 14–15 йил давомида олиб борилган ишни муваффақиятли давом эттира олишимизга ишонаман», — деди Мареска The Mirror нашрига берган интервюсида.

Киритилди: 19:19, 24.07.2026.
Ўқилди: 584 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик