Италиянинг «Наполи» клуби ҳимоячиси Алессандро Буонджорно жарроҳлик амалиётини ўтказишига тўғри келгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Жарроҳлик амалиёти Франциянинг Лион шаҳрида бўлиб ўтди ва муваффақиятли якунланди, деб хабар беради derbyderbyderby.it.
«Алессандро Буонджорно ўнг тиззасининг менискида операцияни ўтказди, у Лиондаги Жан Мермоз номидаги клиникада муваффақиятли бажарилди», — дейилади Италия клуби матбуот хизмати хабарида.
Эндиликда футболчи тахминан 2-3 ойни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Ўтган мавсумда неаполитанликлар Италия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллашган эди. A Сериянинг янги мавсуми 23 август куни бошланади. Биринчи турда «Наполи» «Дженоа»га қарши майдонга тушади.













