Аргентина терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария Лионель Месси миллий жамоадаги фаолиятини давом эттириши мумкин деб ҳисоблайди.
Аввалроқ аргентиналиклар ҳавбеки Леандро Паредес 39 ёшли ҳужумчи ЖЧ-2026 финалида Испанияга мағлуб бўлингач (0:1), жамоани тарк этишга қарор қилганини айтган эди.
«У қанча хоҳласа, шунча ўйнашни давом эттириши керак. Ўйлашимча, у яна кўплаб йиллар ўйнаши мумкин. 39 ёшида у ҳали ҳам тарихдаги энг яхшилардан бири эканини кўрсатди, у учун ҳеч қандай чегара, ҳеч қандай чўққи йўқ», — деди Ди Мария.













