Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Ювентус» Коло-Муани трансферини шу ҳафта якунлашига ишонч билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Tuttosport нашри хабарига кўра, «Ювентус» «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Рандаль Коло Муанининг трансферини шу ҳафта охиригача якунлашига тобора кўпроқ ишонч билдирмоқда. Музокаралар якуний босқичга кирди.

Манбада қайд этилишича, «Ювентус» ва «ПСЖ» француз ҳужумчисининг кейинчалик 40 миллион евродан ортиқ суммага сотиб олиш мажбурияти шарти билан ижарага ўтиши бўйича келишувни расмийлаштириш устида ишламоқда.

Коло-Муани «бьянконерилар»нинг ҳужум чизиғидаги асосий нишони бўлиб қолмоқда. Бош мураббий Лучано Спаллетти 27 ёшли футболчининг халқаро турне олдидан жамоа ихтиёрига келиб қўшилишини жуда хоҳлаяпти.

Туринликлар ҳужум чизиғини кучайтириш учун муқобил вариант сифатида «Парма» ҳужумчиси Матео Пеллегрино номзодини ҳам шорт-листда ушлаб туришибди.

Шундай бўлса-да, «Ювентус» бу ёзда янги ҳужумчи билан шартнома имзолашни устувор вазифа деб билади. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Туринда ижарада ўтказган Коло Муани эса улар учун энг мақбул вариант ҳисобланади.

Киритилди: 11:30, 28.07.2026.
Ўқилди: 429 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик