Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

“Манчестер Сити” Родрига ўринбосар топиб қўйди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” клубни тарк этишга яқин турган ярим ҳимоячи Родрининг ўрнига бошқа футболчи топди. Бу ҳақида журналист Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, “Лилль” ярим ҳимоячиси Аюб Буадди “Сити” клубига ўтишга яқин турибди. Клуб ва футболчи 2031-йилнинг ёзигача амал қиладиган шартнома бўйича келишувга эришган.

Аввалроқ, француз клуби 18 ёшли футболчининг трансфери учун 100 миллион евро сўраётгани айтилган эди.
Ўтган мавсумда Буадди клуб даражасидаги барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг “Лилль” билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.

Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади. 18 ёшли марокашлик футболчи 2026-йилги Жаҳон чемпионатида терма жамоа сафида бешта ўйинида майдонга тушган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:00, 30.07.2026.
Ўқилди: 1367 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик