Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Бальде «Барселона»дан кетадими?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде ушбу ёзда Каталония клубини тарк этиш эҳтимолини бутунлай рад этди.

22 ёшли футболчи ўтган мавсумда Ханси Флик жамоасида мунтазам майдонга тушиб, барча турнирларда 42 та ўйинда қатнашди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Аввалроқ «Барселона» Бальдени шу ёзда сотишга тайёрлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Sport нашрига берган интервьюсида Бальде «Камп Ноу»ни тарк этиш нияти йўқлигини тасдиқлади. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойигача амал қилади.

«Мен ҳеч қаерга кетмайман. «Барса» — менинг уйим. Мен 16 йилдан бери ушбу клубдаман, бутун ҳаётим шу ерда ўтган. Мен шу ерда муваффақиятга эришишни истайман, барча хаёлим шу клубда», — деди Бальде.

Киритилди: 12:53, 30.07.2026.
Ўқилди: 308 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик