«Манчестер Сити»ни тарк этгач, эркин агент мақомида бўлиб турган Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунс «Интер»га ўтишни расмийлаштириш учун Миланга учиб келди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Томонлар ўртасидаги шартнома 2028 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжаллангани айтилмоқда. Аввалроқ матбуотда англиялик ҳимоячининг «нерадзурри» сафидаги маоши йилига 4,5 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабар берилган эди.
Ўтган Англия Премьер-лигаси мавсумида 32 ёшли футболчи бор-жоғи 9 та ўйинда майдонга тушди. Ҳимоячи самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади, шунингдек, сариқ ёки қизил карточка ҳам олмади.













