«Кристал Пэлас» марказий ҳимоячи Максанс Лакруанинг «Челси»га ўтганини расман эълон қилди.
26 ёшли француз 2024 йилнинг августида «Вольфсбург»дан кўчиб ўтганидан бери Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Икки мавсум давомида Лакруа 98 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва жамоасининг 31 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишига ёрдам берди.
«Кристал Пэлас» таркибида ҳимоячи Англия Кубоги, Англия Суперкубоги ва Конференциялар Лигасида ғолиб чиқди. Ўтган мавсумда у жамоанинг вице-сардорига ҳам айланган эди.
Лакруанинг барқарор ўйини унга шу йилнинг март ойида илк бор Франция терма жамоасидан чақирув олиш имконини берди. Ҳимоячи француздар ярим финалгача етиб борган Жаҳон чемпионатида 3 та ўйинда майдонга тушди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, трансфер суммаси 60,7 миллион еврони ташкил этди.













