Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Антониу Силва «Борнмут»га ўтади

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» ҳимоячиси Антониу Силва «Борнмут» футболчисига айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Footmercato хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, клублар 22 ёшли футболчининг трансферини 25 миллион еврога келишиб олишган. Яна 5 миллион евро бонуслар учун ажратилади. Яқин орада Португалия терма жамоаси ўйинчиси тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Силва «Бенфика» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг Лиссабон клуби билан шартномаси бир йилдан сўнг тугар эди. Ҳимоячи ҳисобида Португалия миллий терма жамоаси сафида 22 та ўйин бор.

Ўтган мавсумда Силва клуб даражасида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган, 1 та голли узатма берган ва 8 та сариқ карточка олган.

Киритилди: 16:12, 31.07.2026.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик