Кириш Регистрация

Канселу жазоланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ал-Ҳилол» қанот ҳимоячиси Жоау Канселу имкон қадар тезроқ жамоасини ўзгартирмоқчи. Diario Sport нашрининг хабар беришича, 32 ёшли футболчи Саудия клубининг Австриядаги мавсумлараро машғулот йиғинига етиб келмаган. Энди португалиялик футболчи интизомни бузгани учун жаримага тортилиши мумкин.

Канселунинг агенти Жорже Мендеш уни «Барселона»га қайтариш бўйича келишув устида ишлаётган бир вақтда, футболчининг ўзи ватанида қолмоқда. «Кўк-анорранглилар» ҳамон ўйинчининг трансферини 10 миллион евродан камроқ суммага расмийлаштиришга умид қилишмоқда.

Жоау Канселу ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида ижара ҳуқуқи асосида каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган эди. Латераль «Барса»га доимий асосда ўтишни хоҳлашини ва «Ал-Ҳилол»да бошқа ўйнамаслигини бир неча бор очиқ билдирган.

Киритилди: 16:23, 31.07.2026.
Ўқилди: 942 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик