Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Сан-Сиро» трибуналаридан бирига Барези номи берилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг афсонавий собиқ сардори Франко Барезининг бевақт вафотидан сўнг, «Сан-Сиро» стадионининг машҳур трибуналаридан бирига унинг номини бериш таклиф қилинмоқда. Гап «россонери» мухлисларининг энг радикаль қаноти — ультраслари жойлашадиган культ ҳисобланган Curva Sud трибунаси ҳақида бормоқда.

derbyderbyderby.it нашрининг хабар беришича, «Милан» эгаси Джерри Карджинале Барезининг вафотидан чуқур кайғуда ва бу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. У, шунингдек, афсонавий собиқ сардорнинг дафн маросимида шахсан иштирок этишни режалаштирмоқда. Златан Ибрагимовичнинг маросимда бўлиши эса ҳозирча тасдиқланмаган.

Франко Барези 1978 йилдан 1997 йилгача «Милан» шарафини ҳимоя қилган ва бутун фаолиятини фақат шу клубга бағишлаган. 66 ёшида вафот этган афсонавий ҳимоячи Италия терма жамоаси билан 1982 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Киритилди: 17:51, 02.08.2026.
Ўқилди: 243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик