Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Коло-Муани аллақачон Туринда

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Рандаль Коло-Муани яна «Ювентус» либосини кийишга жуда яқин турибди. Football Italia нашрининг хабар беришича, 27 ёшли француз аллақачон Туринда кўриниш берган. Яқин вақт ичида битим расман эълон қилиниши мумкин.

Аввалроқ Коло-Муанининг «ПСЖ»дан «Ювентус»га трансфер суммаси бонусларни ҳисобга олган ҳолда 50 миллион еврога етиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Рандаль Коло-Муани илгари ҳам «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган — у 2024/2025 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида ижара асосида «кекса синьора» сафида ўйнаган. Ўшанда француз Турин клуби учун 22 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.

«Ювентус» 2026/2027 йилги мавсумдаги илк расмий ўйинини 23 август куни «Фрозиноне»га қарши ўтказади.

Киритилди: 17:55, 02.08.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик