Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК - Хоразм
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон

«Ал-Ҳилол» Малкомни АПЛ вингерига алмаштирмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ал-Ҳилол» 29 ёшли ҳужумчи Малкомни трансферга қўймоқчи ва унинг ўрнини «Борнмут»нинг 19 ёшли вингери Райан билан тўлдирмоқчи. Музокаралар яқин ҳафталарда фаоллашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Globo нашри хабар беради.

Манбанинг таъкидлашича, футболчи «Ал-Ҳилол» бош мураббийи Симоне Инзагининг 2026/27 йилги мавсум учун режаларига киритилмаган. Саудия клуби раҳбарияти Малкомнинг трансфери бўйича тушаётган таклифларни кузатиб бормоқда.

Малком «Ал-Ҳилол»га 2023 йилнинг ёзида «Зенит»дан ўтган эди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, бразилиялик ўйинчининг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 18:27, 02.08.2026.
Ўқилди: 1229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик