«Ювентус» «Байер» ҳужумчиси Керим Алайбегович трансферини расман маълум қилди. Хабар берилишича, «бьянконери» футболчи учун 33 млн евро тўлайди, битимда яна 7 млн евро бонус кўзда тутилган.
Керим ўтган мавсумни ижара асосида «Ред Булл Зальцбург»да ўтказди ва Австрия чемпионатида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди.













