Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Роналду голларга, Месси эса ўйинга боғланиб қолган»: Вальдано икки афсонанинг фарқи ва келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Хорхе Вальдано 41 ёшли Криштиану Роналдунинг фаолиятини якунлаши керакми ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

— Криштиану ҳақли равишда барча даврларнинг энг буюк футболчилари қаторига киради. Гап шундаки, у аллақачон муайян ёшга етган ва у ўйинини ривожлантиришда барча жиҳатдан Мессидан тубдан фарқ қиладиган йўлни танлади. У жарима майдончасига яқинроқ ўйнашга интилди, Месси эса ундан узоқроқ майдонда ҳаракат қилди — уларнинг ҳар бири ўз афзалликларидан келиб чиқиб ўйин боришига таъсир ўтказишга ҳаракат қилди. Криштиану гол уриш билан узвий боғлиқликни сақлаб қолишни истади, Месси эса ўйиннинг ўзи билан.

— Агар сиз Криштианунинг мураббийи бўлганингизда, унга нимани маслаҳат берган бўлардингиз: ўйнашда давом этишними ёки фаолиятини якунлашними?

— Мен барча футболчиларга футболни ҳар бир лаҳзасидан фойдаланишни маслаҳат бераман. Тарих ўз вақтида кетмаганларни жазолайди, дейишгани ёлғон: Кройфф «Леванте»да пайдо бўлди, Пеле — «Космос»да, Марадона «Ньюэллс»га ўтиб, бор-йўғи битта ўйин ўтказди... Барбир Кройфф — Кройффлигича, Пеле — Пелелигича, Марадона эса Марадоналигича қолди, — деди Вальдано.

Киритилди: 05:52, 04.08.2026.
Ўқилди: 931 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик