Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

«Барселона» маошининг 90 фоизини тўлайди: Тер Штеген «Аякс»да тиббий кўрикдан ўтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг «Аякс»га ўтиши сешанба куни расман эълон қилинади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Германиялик посбон Амстердамда тиббий кўрикдан ўтиб бўлди ва ижара ҳуқуқи асосида Мичел Санчес жамоасига қўшилади. «Аякс» футболчи маошининг 10 фоизини тўлайди, контрактнинг қолган қисмини эса «Барселона» қоплашда давом этади.

«Тер Штеген ва Юлиан Брандт билан янада кучлироқ бўламиз. Бу жамоамизни кучайтирадиган икки ажойиб футболчи», — деди «Аякс» бош мураббийи.

34 ёшли тер Штеген учун бу кетма-кет иккинчи ижара бўлади. Январь ойида у «Жирона»га ўтган эди, аммо сонининг орқа мушагидаги жароҳати сабабли клуб сафида бор-йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди. Шунга қарамай, голкипер Мичелда яхши таассурот қолдирди ва мураббий энди Амстердамда ҳам унга суянмоқчи.

Киритилди: 08:53, 04.08.2026.
Ўқилди: 713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик