Кириш Регистрация

Винисиус «Реал»га қўйган талабларини камайтиришга тайёр

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Винисиус Жуниор шартномасини узайтириб, «Реал»да қолиши мумкин. The Athletic саҳифаларида янги мақола чоп этилди, унда бразилиялик футболчи музокаралар жараёнида Мадрид клубига қўйган талабларини камайтиришга тайёрлиги таъкидланмоқда.

Асосий ғов бўлиб турган масала — футболчининг шартномани узайтирганлиги учун бонус талаб қилаётганидир. «Реал» эса бу қадам бошқа футболчилар орасида ҳам занжирли реакция чақиришидан хавфсираб, ушбу бонусни тўлашга тайёр эканини билдирмаган.

Винисиус Жуниор «Реал» таркибида 375 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 128 та гол ва шерикларига 100 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 14:39, 04.08.2026.
Ўқилди: 1024 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик