Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Нико Гонсалес: «Мареска билан ўтказилаётган машғулотлар менга ёқмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг таянч ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес «шаҳарликлар»нинг янги бош мураббийи Энцо Мареска қўл остидаги иш таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Мавсум жуда узоқ давом этади, шунинг учун биз Энцонинг янги талабларига мослашишга тайёр бўлишимиз керак.

Менга у билан ўтказилаётган машғулотларимиз ёқмоқда. Албатта, ўтган йилга ва Пеп [Гвардиола] билан ишлаган давримизга солиштирганда фарқлар бор, лекин ўйинимизда ўхшашликлар ҳам жуда кўп. Умумий ғоя ўша-ўша: юқори прессинг, тўпни имкон қадар тезроқ қайтариб олишга интилиш ва кўплаб узатмалар.

Сўнгги йилларда ўйнаган даражамизни ва ўша амбицияларни сақлаб қалиш муҳим. Ўйлайманки, Энцо айнан шуни хоҳлайди ва менга ҳаммаси жуда ёқмоқда.

Мен чарчоқни ҳис қиляпман, чунки биз жуда кўп машқ қиляпмиз. Лекин бу яхши, шундай маромга кўникишимиз керак. Ёз узоқ бўлди ва энди спорт формасига кириб, озгина сабр қилишимиз лозим.

Биз «Интер»га қарши яхши ўйин ўтказдик, ғоялар тобора тушунарли бўлиб бормоқда ва ҳозир энг муҳими шу», — дейди Гонсалеснинг сўзларини клуб матбуот хизмати.

Киритилди: 14:48, 04.08.2026.
Ўқилди: 454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик