Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро

Каррагер: «Гимараэс Субимендининг «Арсенал»даги фаолиятига нуқта қўяди»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Бруно Гимараэснинг 75 миллион фунт эвазига «Арсенал»га ўтиши Мартин Субименди учун лондонликлар клубидаги фаолияти якунланганини англатиши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, испаниялик футболчи асосий таркибдаги ўрнини қайтариб ололмайди.

«Бу Субименди учун охири деб ўйлайсизми? У жамоа диспетчери бўлиши керак эди. Мен унинг бу ўринни қачондир қайтариб олишига ишонмайман».

Каррагер, шунингдек, Гимараэснинг Деклан Райс билан мукаммал чиқишиб кетишига шак-шубҳаси борлигини таъкидлади.

«Микель Артета бу ярим ҳимоядан қандай фойдаланиши жуда қизиқ. Гимарайнш таянч ҳудудида ўйнайдими? Мен ҳалигача Райс қайси позицияда яхшироқ ўйнашига амин эмасман».

Киритилди: 14:41, 05.08.2026.
Ўқилди: 788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик