Франция терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Дидье Дешам «Ал-Аҳли» билан музокаралар ўтказди, хабар беради RMC Sport.
Манба берган маълумотларга кўра, агар кутилмаган бурилиш юз бермаса, 57 ёшли француз Саудия клубини бошқармайди. Асосий сабаблардан бири — Саудия футболида қарор қабул қилиш жараёнининг ўзига хослигидир. Якуний сўз кўпинча Саудия Арабистони давлат суверен фондига (PIF) тегишли бўлади.
Дешам ЖЧ-2026 дан сўнг 14 йиллик фаолиятига якун ясаб, Франция терма жамоасини тарк этган эди. У илгари «Марсель», «Монако» ва «Ювентус» клубларини ҳам бошқарган.













