«Трабзонспор»нинг янги аъзоси Муҳаммад Салоҳ Трабзонга учиб келди ва уни 25 минг мухлис кутиб олди. 34 ёшли мисрлик футболчи уларнинг қаршисига 10-рақамли футболкада чиқди.
«Бу ерда 25 минг одам йиғилди. Илгари шундай муҳитни кўрганмидим? Очиғи, ҳатто эслай олмайман. Мен ўйнаган ҳар бир клубда муваффақиятга эришишга муваффақ бўлганман. Бу ерда ҳам ҳам чемпионатда, ҳам еврокубокларда муваффақиятга эришиш учун астойдил меҳнат қиламан», — дейди Салоҳнинг сўзларини келтирган A Spor.
Туркия ОАВларининг маълумотларига кўра, Салоҳнинг «Трабзонспор»даги маоши йилига 17,5 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, у шартнома имзолагани учун 5 миллион евро ва бонуслар сифатида яна 5 миллион евро олади. Бундан ташқари, футболчига унинг фамилияси туширилган футболкалар сотувидан 25 фоиз улуш тегади.













