Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Аклиуш «ПСЖ» сафига кўчиб ўтганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен»нинг янги футболчиси Магнес Аклиуш «Монако»дан Париж клубига амалга оширилган трансфери ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Пари Сен-Жермен»га ўтиш — мен учун жуда катта шараф. Мен Париж вилоятида ўсганман, шу сабабли бундай муҳташам клубга қўшилиш имконияти мен ва оилам учун жуда катта маънога эга. Менга билдирган ишончлари учун клуб президенти Нассер Ал-Хелайфий, Луиш Кампуш ва Луис Энрикега, шунингдек, бу йўлда мени қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман.

Ушбу либосни кийишни, бу буюк клубда ривожланишда давом этишни ва мухлисларимиз қаршисида «Пари Сен-Жермен» шарафини ҳимоя қилиб, бор кучимни беришни интиқлик билан кутяпман», — дея Аклиушнинг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.

24 ёшли француз 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

2025/26 йилги мавсумда Аклиуш барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 08:25, 07.08.2026.
Ўқилди: 345 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик