Кириш Регистрация

«Атлетико» Ромеро бўйича янги таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» «Тоттенхэм»га ҳимоячи Кристиан Ромеро бўйича янги таклиф тайёрламоқда.

Аввалроқ аргентиналик футболчи «матрасчилар» билан яна бир мавсумга узайтириш опцияси билан 2030 йилгача мўлжалланган шартномани келишиб олган эди. Ромеронинг маоши йилига 6 миллион еврони ташкил этади.

«Атлетико» ҳимоячи учун курашда пешқадамлик қилмоқда, аммо «шпорлар» билан ҳали келишувга эришгани йўқ. «Тоттенхэм» Ромеро учун 40-45 млн евро сўрамоқда, ўйинчининг ўзи эса кўчиб ўтиш истагини билдириб бўлган.

Ўтган мавсумда Кристиан Ромеро барча турнирларда 32 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 4 та ассист ёздириб қўйди. Ҳимоячи тиззасидан олган жароҳати сабабли клуб мавсумининг якунини ўтказиб юборди. Аргентина терма жамоаси таркибида Ромеро Жаҳон чемпионати-2026 финалигача етиб борди, турнирда 7 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та ассист муаллифига айланди.

«Атлетико» Примеранинг ўтган мавсумини тўртинчи ўринда якунлади. Испания чемпионатининг янги мавсуми 1-турида Диего Симеоне жамоаси 19 август куни «Малага»ни қабул қилади.

Киритилди: 14:34, 07.08.2026.
Ўқилди: 804 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик