Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Боруссия Дортмунд»нинг ҳужумчи хариди бўйича тўртинчи таклифи ҳам рад этилди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Кёльн»нинг 19 ёшли иқтидорли ҳужумчиси Саид Эл-Малани ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда. Аммо Bild нашри хабарига кўра, ушбу трансфер барбод бўлиш хавфи остида қолган.

«Кёльн» раҳбарияти Дортмунд клубининг Эл-Мала учун берган бонуслар билан биргаликда 45 миллион еврога тенг бўлган тўртинчи таклифини ҳам рад этди. Бу таклиф ҳам Бундеслига клубининг талабларини қондира олмади.

«Кёльн» дастлаб ёш футболчи учун 40 миллион евро кафолатланган тўлов ва умумий ҳисобда 50 миллион евро сўраган эди. Манбанинг таъкидлашича, спорт директори Томас Кесслер ва клуб бошқаруви музокараларни вақтинча тўхтатишга қарор қилган.

«Боруссия» фақат 50 миллион евродан сезиларли даражада юқори таклиф билан чиқсагина музокараларга қайтиши мумкин. Шунга қарамай, Дортмунд клуби ўйинчига бўлган қизиқишини йўқотмаган ва навбатдаги таклифни тайёрламоқда.

Эл-Маланинг ўзи «Боруссия»га ўтишни ва Чемпионлар Лигасида тўп суришни истамоқда, бироқ трансфер амалга ошмай қолса ҳам «Кёльн»да қолишга эътироз билдирмайди.

Киритилди: 16:14, 07.08.2026.
Ўқилди: 836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик