Журналист Абраҳим П. Ромеронинг хабар беришича, Мадриднинг «Реал» клуби асосий трансфер нишони бўлган Родрини қўлдан бой бергач, майдон маркази учун бошқа янги ўйинчи қидирмайди.
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Мадридга ўтишга жуда яқин келган эди, бироқ сўнгги 24 соат ичида келишув барбод бўлди. «Реал»нинг азалий рақиби «Барселона» музокараларга аралашиб, 30 ёшли Жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олиш арафасида турибди. «Барселона»ни танлаш Родрининг шахсий қарори бўлди.
Шу билан бирга, «қироллик клуби» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг ҳозирги имкониятларидан тўлиқ қониқмоқда ва раҳбариятдан ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун янги трансферларни сўрамаган.
Келаётган мавсумда «Special One» (Жозе Моуриньо) майдон марказида асосан Жуд Беллингем, Орельен Тчуамени, Федерико Вальверде, Арда Гюлер ва Бернарду Силва хизматидан фойдаланишни режалаштирмоқда.













