«Барселона»нинг бразилиялик вингери Рафинья Диас Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби шорт-листидан жой олди. Бу ҳақда Испаниянинг El Nacional нашри хабар бермоқда.
Манба бераётган маълумотларга кўра, «шпорлар» ҳужум чизиғини кучайтириш устида иш олиб бормоқда ва айнан Рафинья номзодини кўриб чиқишмоқда. Лондонликлар рўйхатида «Ливерпуль» форварди Коди Гакпо ҳам бўлган, бироқ мерсисайдликлар ўз футболчисини дахлсиз деб ҳисоблайди ва трансфер бўйича музокаралар ўтказишни хоҳламаяпти.
Рафиньяга келсак, футболчининг ўзи «Барселона»ни тарк этиш ниятида эмас ва Каталония клубида қолишни истайди. Шу сабабли унинг инглиз клубига ўтиш эҳтимоли жуда паст деб баҳоланмоқда.
Ўтган мавсумда бразилиялик вингер барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.













