Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«ПСЖ» «Ливерпуль»дан футболчи учун 150 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилади

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» Франциянинг «ПСЖ» клубига француз ҳужумчиси Брэдли Баркола трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда.

L’Equipe нашри хабарига кўра, Англия клуби футболчи учун тахминан 115 миллион евро тўлашга тайёр. Мерсисайдликлар яқин орада парижликларга расмий таклиф юборишади.

Шу билан бирга, «ПСЖ» ушбу таклифни рад этиши кутилмоқда. Париж клуби Барколани эҳтимолий бонусларни ҳисобга олмаган ҳолда 150 миллион евродан ортиқроққа баҳоламоқда. Илгари Франция гранди ўйинчи билан хайрлашишни умуман режалаштирмаган эди, аммо энди уни катта сумма эвазига сотишни кўриб чиқишга тайёр. Барколанинг «ПСЖ» билан шартномани узайтирмаслик ҳақидаги қароридан сўнг унинг келажаги атрофидаги вазият ўзгарди. Француз футболчисининг амалдаги келишуви 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 19:06, 07.08.2026.
Ўқилди: 875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик