Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Арсенал»нинг собиқ ҳимоячиси Томиясу «Кристал Пэлас»га ўтди

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» Япония терма жамоаси ҳимоячиси Такехиро Томиясунинг трансферини эълон қилди.

27 ёшли футболчи муваффақиятли кўрик давридан сўнг Лондон клубига келиб қўшилди ва Оскар Мингесадан сўнг Пьер Саж жамоасининг шу ёздаги иккинчи янги аъзосига айланди.

Аввалроқ Томиясу тўрт йил давомида АПЛда «Арсенал» шарафини ҳимоя қилган, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини эса «Аякс»да ўтказган эди.

Ёзда ҳимоячи 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Япония терма жамоаси қайдномасидан ўрин олди. Унинг ҳисобида миллий терма жамоа либосида 46 та ўйин бор.

«Кристал Пэлас»да Томиясу 17-рақам остида тўп суради.

«Бошлаётганимдан хурсандман. Ҳозирда клуб икки мавсумда учта трофейни қўлга киритиб, яхши даврни бошидан кечирмоқда. Мен айнан шу ерда бўлишни хоҳлаган эдим», — деди япон футболчиси.

Киритилди: 19:23, 07.08.2026.
Ўқилди: 716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик