Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Компани: «Бундеслига Премьер-лигадан сўнг энг катта молиявий ресурсларга эга бўлган иккинчи лига»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Бундеслигани АПЛдан сўнг иккинчи энг кучли чемпионат деб ҳисоблайди.

«Лигалар ўртасидаги бу каби солиштиришларнинг кўпчилиги жуда оддий: молиявий имкониятларга қараш керак. АПЛ энг катта молиявий ресурсларга эга, шу сабабли у дунёдаги энг яхши лига ҳисобланади.

Мен Бундеслигани иккинчи ўринга қўйган бўлардим. Истеъдод даражасига қарайдиган бўлсак, АПЛ олдинда, чунки шунча маблағ билан жуда кўп сондаги кучли ўйинчиларни сотиб олиш мумкин. Аммо Бундеслиганинг ҳам ўз афзалликлари бор: ажойиб мухлислик маданияти ва деярли ҳар бир клубда пайдо бўладиган жуда истеъдодли футболчилар.

Ҳозирда АПЛ устунликка эга, бироқ Бундеслига — куч бўйича иккинчи лига. Бу кўплаб ажойиб ўйинчилар ва кучли жамоалар тўп сурадиган жуда қизиқарли чемпионатдир», — деди Компани.

Киритилди: 20:22, 07.08.2026.
Ўқилди: 493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик