«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву яқинлашиб келаётган янги мавсум старти олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда миланликлар клубининг медиа-хизматига таяниб FotMob хабар бермоқда.
«Интер» 2025/26 йилги мавсумда энг яқин таъқибчиси «Наполи»ни 11 очкога ортда қолдириб, 21-чемпионлик унвонини қўлга киритди. Руминиялик мутахассис навбатдаги чемпионлик учун курашда асосий рақиб номини ҳозирча айта олмаслигини таъкидлади.
«Мен ҳозирча бу саволга жавоб бера олмайман. Булар амалдаги чемпионнинг ишини қийинлаштирмоқчи бўлган ўша-ўша клублардир. Ҳозирда айнан биз — ҳамма ютишни хоҳлайдиган жамоамиз. Чемпионат стартига колган бир неча ҳафта ичида имкон қадар яхши тайёргарлик кўришимиз керак.
Ҳозирги пайтда энг муҳими — футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатида деярли ҳеч қандай муаммо йўқ. Бу энг ижобий ҳолат ва биз бундан мамнунмиз», — дея қўшимча қилди Киву.
A Сериянинг янги мавсуми бошлангунига қадар «Интер» яна иккита ўртоқлик ўйини ўтказади — «Ювентус» ва «Бетис»га қарши. Миланликлар чемпионлик унвонини ҳимоя қилишни 22 август куни элита дивизионининг янги аъзоси «Монца»га қарши ўз майдонидаги ўйин билан бошлайди.













