Испания Суперкубоги-2027 ўтказилиши мумкин бўлган бир нечта манзиллар номи маълум қилинди.
Турнир келаси йилнинг февраль ойида бўлиб ўтади. Унда Испания чемпиони «Барселона», мамлакат Кубоги соҳиби «Реал Сосьедад», Ла Лига вице-чемпиони «Реал» ва Кубок финалчиси «Атлетико» иштирок этади.
As нашри хабарига кўра, мусобақани ўтказиш учун энг эҳтимолий жой сифатида Майами кўрилмоқда. Фаворитлар рўйхатида иккинчи ўринни Истанбул, учинчи ўринни эса Қатар эгаллаб турибди. Суперкубок ўйинлари қаерда бўлиб ўтиши бўйича қарор келаси пайшанба куни қабул қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда турнирга Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган эди, аммо 2027 йилнинг қишида у ерда Осиё Кубоги бўлиб ўтади, шу сабабли Испания Суперкубоги ушбу мамлакатда ўтказилмайди.
«Барселона» ушбу совринни 16 марта, «Реал» 13 марта, «Атлетико» 2 марта, «Реал Сосьедад» эса 1 марта қўлга киритган.













