Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Ҳакан Чалханўғли «Интер»даги келажаги ҳақида: «Мен клубдан қўнғироқ кутяпман»

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Хакан Чалханўғли клубдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

32 ёшли футболчининг амалдаги меҳнат шартномаси кейинги йилнинг ўрталарида якунига етади. Туркиялик хавбек шартномани узайтириш бўйича музокараларга тайёр эканини тан олди.

«Менга «Интер»да ўйнаш ва Миланда яшаш ёқади. Менга ҳам, оиламга ҳам бу ерда жуда яхши. Аммо ҳамма нарса ҳам менга боғлиқ эмас. Мен клубдан қўнғироқ кутяпман. Ҳозирча музокаралар олиб борилмаяпти. Кўрамиз, нима бўларкан», – деди Чалханоглу La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Ўтган мавсумда футболчи «нерадзурри» сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 7 маротаба жамоадошларига ассистентлик қилди.

Киритилди: 10:01, 08.08.2026.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик