Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Леон Горецка «Бавария»дан кетгач ҳанузгача клубсиз: Германиялик хавбекка нима халақит бермоқда?

Баҳо:
+ | -

Леон Горетцка «Бавария»ни тарк этганидан бери бир неча ҳафта ўтган бўлса-да, ҳанузгача клубсиз қолмоқда — 31 ёшли футболчи ўзига янги жамоа топганича йўқ.

Аввалроқ ярим ҳимоячи хизматларига «Барселона», «Арсенал», «Ювентус», «Милан», «Наполи» ва «Атлетико Мадрид» каби Европанинг бир қатор гранд клублари қизиқиш билдираётгани айтилган эди, бироқ ҳозиргача ҳеч қандай аниқ таклиф тушмаган.

Музокаралар тўхтаб қолганига Горетцканинг молиявий талаблари сабаб бўлиши мумкин. Хабарларга кўра, Германия терма жамоаси аъзоси йилига соф 7 миллион евро маош ҳамда тахминан 10 миллион евро миқдорида шартнома имзолаш бонусини талаб қилмоқда.

Унинг яқинда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кам ўйин амалиётига эга бўлгани ҳам трансфер бозоридаги имкониятларини оширмади. Горецка турнирда бор-йўғи уч марта майдонга тушди ва SPORT BILD хабарига кўра, ўз ролидан норози бўлган.

Ярим ҳимоячи «Чикаго Файр» клуби томонидан бўлган таклифни рад этган, чунки у Европада юқори даражада ўйнашда давом этмоқчи.

Горецканинг «Бавария» билан шартномаси мюнхенликлар сафида ўтказилган саккиз йилдан сўнг июнь ойи охирида тугади, аммо унинг кейинги манзили ноаниқлигича қолмоқда.

Киритилди: 12:24, 08.08.2026.
Ўқилди: 1352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик